Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Имкониятлар самараси

2016-10-21 | Иқтисодиёт

Қашқадарё вилоятида жорий йилда 228,8 минг тонна мева-сабзавотни экспорт қилиш режалаштирилган.

– Айни пайтга қадар 16,7 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди, – дейди вилоят ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси етакчи мутахассиси Комил Тожиев. – Биргина октябрь ойининг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали 4,1 миллион долларлик валюта тушумини таъминлаш кутилмоқда. 

Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, 2017 йил ҳосили учун 26,9 минг гектар майдонга экинлар экиш кўзда тутилган. Ҳозир иқлим шароитидан келиб чиқиб, апрель ойида ҳосилга кирадиган экспортбоп маҳсулотлар экиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Ажратилган ер майдонларининг 2 минг 570 гектарига пиёз, 3 минг 855 гектарига сабзи, 3 минг 855 гектарига лавлаги, 15 минг гектарига турли кўкатлар ва 1 минг 710 гектарига бошқа экинлар экиш режалаштирилмоқда. 

Жорий йил пойтахтимизда ўтказилган I халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида вилоят тадбиркорлари 116,4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш бўйича 113,9 миллион долларлик шартнома имзолади. 

Шаҳрисабз туманида жорий йилда иш бошлаган “Шаҳрисабз мева-сабзавот” масъулияти чекланган жамияти агрофирмаси асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланмоқда. Ушбу тадбиркорлик субъекти жорий йил ҳисобидан чет эллик ҳамкорлар билан қиймати 5 миллион доллардан ортиқ миқдордаги маҳсулот сотиш бўйича келишувларга эга. Хусусан, бир неча турдаги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини Россия ва Қозоғистон давлатларига жўнатиш кўзда тутилган. 

– Ҳозирга қадар хорижлик ҳамкорларга қарийб 80 минг долларлик маҳсулот етказиб берилди, – дейди ушбу агрофирма раҳбари Саиджон Шокиров. – Тез орада 60 тоннага яқин хурмо ва узум жўнатамиз. Россияга ёнғоқ, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон мамлакатларига мош экспорт қилишни режалаштирганмиз. Корхонамизда мева қуритиш йўлга қўйилгани боис, катта миқдордаги олма ва олхўрини табиий усулда қуритдик. Уларни саралаб қутиларга жойлаяпмиз. Яқинда Уфа шаҳрида савдо уйимизни очдик. Хориждан мева қуритиш линияси, совутиш камераси ва пластмасса қути ишлаб чиқариш ускуналари олиб келмоқчимиз. 

Манба: ЎзА

Поделиться