Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Каратэчиларимиз жаҳон чемпионатида 12 олтин ва 1 бронза медаль билан тақдирланди
2016-10-20 | Спорт
Ўзбекистонлик спортчилар Польшада анъанавий каратэ-до бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати ва жаҳон кубогида 12 олтин ва бир бронза медални қўлга киритди.
Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизни спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.
Дунёнинг юзга яқин давлатидан икки юздан ортиқ спортчи иштирок этган нуфузли мусобақада Асадбек ва Зиёдулла Сергаповлар, Азиз Мансуров, Диёр Намозов, Азиз Абдураҳмонов, Жамшид Пирмамадов, Элёр Ўроқбоев, Саиджалолхон Саъдуллахўжаев, Шаҳриёр Оқбоев, Саидбаҳромхон Ниёзхонов, Севара Мансурова, Ҳилола Неъматова олтин медални қўлга киритган бўлса, Меҳринисо Муҳаммаджонова бронза медаль билан тақдирланди.
– Халқаро мусобақаларда эришаётган ғалабаларимиз мамлакатимизда ёшларнинг жисмонан ва маънан соғлом инсонлар бўлиб камол топиши, иқтидор ва истеъдодини намоён этиши учун яратилаётган кенг имкониятлар самарасидир, – дейди А.Абдураҳмонов. – Ниятимиз, келгуси нуфузли мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб, Ватанимиз шон-шуҳратини юксалтиришга ҳисса қўшишдир.
Манба: ЎзА