Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Футболчи қизларимиз кубок мусобақаларида пешқадамлик қилмоқда

2016-10-18 | Спорт

Пойтахтимизда футбол бўйича 19 ёшгача қизлардан иборат терма жамоалар ўртасида Марказий Осиё футбол ассоциацияси кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.

Унда Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон ва Қирғизистон қизлар терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳслашмоқда. 

Мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоаси тожикистонлик рақибаларини 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйинда Малика Бурҳонова, Нозима Камолтоева ва Мафтуна Панжиева иккитадан, Мафтуна Шойимова ва Рўзихон Асқарова биттадан голга муаллифлик қилди. 

Қизларимиз иккинчи учрашувда Қирғизистон терма жамоаси дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани нишонлади ва мусобақа пешқадамига айланди. 

Бугун футболчи қизларимиз эронлик тенгдошлари билан баҳслашади. 

Манба: ЎзА

Поделиться