Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик учун кенг имконият

2016-10-14 | Иқтисодиёт

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳиятини тарғиб этишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси, адлия, савдо-саноат палатаси вилоят бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, прокуратура, солиқ идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар қатнашди. 

Иштирокчилар мазкур фармон юртимизда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилишини таъкидлади. Ҳужжатда белгиланган чора-тадбирлар ноқонуний текширишларнинг олдини олиш, давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида тадбиркорлик субъектлари фаолияти асоссиз тўхтатилиши ва зарар етказилишига йўл қўймасликка қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

– Фармонга кўра, энди тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текшириш, давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида тадбиркорлик фаолиятининг асоссиз тўхтатилиши ва зарар етказилишига йўл қўйилмайди, – дейди Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Ўроқов. – Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга ошираётган шахслар, улар томонидан етказилган зарар қопланган ва ҳуқуқбузилиши оқибатлари белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этилган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилинади. Бу тадбиркорлар учун жуда катта имконият ва енгилликдир. 

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда юзага келаётган айрим муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться