Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Евроиттифоқ Делегацияси Раҳбари билан учрашув
2016-10-11 | Сиёсат
2016 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқи Делегациясининг янги тайинланган Раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайсни қабул қилди.
ЕИ Делегацияси Раҳбари Вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда уларга кўп қиррали тус бериш икки томон манфаатларига мос келади.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги