Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

5 миллион долларлик ип-калава экспорт қилинди

2016-10-11 | Иқтисодиёт

Навоий шаҳридаги “Navbahor tekstil” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона йилига 6 минг 300 тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда пахта толасидан тайёрланаётган маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилмоқда.

Мамлакатимизда саноатни ривожлантириш, тўқимачилик корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, пахта хомашёсини қайта ишлашни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу тармоқ корхоналари сафи кенгайиб, ишлаб чиқариш ҳажми ортишига хизмат қилаётир. 

– Корхонамизда 200 дан зиёд аҳоли бандлиги таъминланган, – дейди корхона директори Шерзод Жумаев. – Ишчиларнинг асосий қисми касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислардир. Маҳсулотимизнинг қарийб 80 фоизи ташқи бозорга чиқарилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 5 миллион долларлик ип-калава экспорт қилинди. 

Давлатимиз томонидан бўш турган иншоотлардан мақсадли фойдаланишга қаратилган ишлар ўз самарасини бермоқда. Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 3 июлдаги “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур корхона ҳам фойдаланилмай турган бинони реконструкция қилиш эвазига фаолият бошлаган эди. Ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун қиймати 10 миллиард 498 миллион сўмлик чет эл инвестицияси жалб қилинди. 

Айни пайтда Навоий вилоятида сифатли пахта толаси етиштириш, янги навларни муваффақиятли синовдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда ғўзанинг “Бухоро-6”, “Бухоро-102”, “Ан-Боёвут-2”, “Султон”, “Порлоқ-2” навлари парваришланди. Ушбу навлар ички ва ташқи бозорда харидоргирлиги билан ажралиб туради. Толасининг пишиқлиги, узунлиги ва ранги тозалиги хомашёнинг саноатбоплигини таъминлайди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, вилоятда йилига 100-110 минг тонна пахта хомашёси етиштирилса, 18 минг 100 тонна ип-калава ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бу етиштирилган пахтанинг қарийб 55-56 фоизи вилоятнинг ўзида қайта ишланади, демакдир. 

 

Манба: ЎзА

Поделиться