Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди

2016-10-07 | Сайлов

2016 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари, сайловда қатнашаётган сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Марказий сайлов комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарган мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари таклифлари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Дастур фуқароларга истиқлол йилларида яратилган миллий сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун, сўнгги йилларда унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш ишларини олиб боришни назарда тутади.

Тарғибот тадбирлари давра суҳбати, семинар, учрашув, бевосита мулоқот, конференция, тренинг шаклида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали мақола, эшиттириш ва кўрсатувлар эълон қилиш, турли рисола, флаер ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш орқали амалга оширилади.

Дастурда назарда тутилган тадбирлар аҳолининг кенг қатлами, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи маротаба овоз берувчи фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, меҳнат жамоалари, ўқув муассасалари вакиллари, шунингдек, хориждаги ҳамюртларимизни қамраб олади.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика байналмилал маданият маркази ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шерикликда фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва электорал фаоллигини янада ошириш мақсадида “Менинг овозим — Ватаним келажаги”, “Мен шахсан ўзим овоз бераман”, “Бизнинг оиламизда ҳар биримиз ўз овозимизга эга”, “Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз”, “Сайловчилар рўйхатида бормисиз?”, “Ягона оилада” номли турли акцияларни ўтказишни режалаштирмоқда.

Барча тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.

Мажлисда, шунингдек, 7-Самарқанд, 9-Сурхондарё, 11-Фарғона округ сайлов комиссиялари раисларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишларининг бориши ҳақидаги ахборотлари эшитилди. Округ сайлов комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкалари тузилгани қайд этилди. Ҳозирги кунда республика ва хорижда 9376 та сайлов участкаси тузилди. Округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш ишлари бошлаб юборилди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Кўрилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться