Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Брюссель шаҳридаги учрашувлари
2016-10-06 | Сиёсат
2016 йилнинг 5 октябрь куни Афғонистон бўйича халқаро конференция ишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто ҳамда Франция Республикаси ТИВ давлат котиби Андре Валлини билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Музокаралар чоғида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг амалий масалалари, жумладан бўлажак турли даражалардаги учрашувларнинг жадвали муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги