Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсий партиялар томонидан сайловчилар имзоларини тўплаш давом этмоқда

2016-10-06 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2016 йил 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун мамлакатимиздаги тўртта сиёсий партияга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилгач, сиёсий партиялар Президентликка номзодни қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзоларини тўплашга киришди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, сиёсий партия Президентликка кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизи, камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма вакили бўлган сайловчиларнинг имзосини қамраб олган имзо варақаларини тўлдириши лозим. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши томонидан ҳам мазкур жараён қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида меҳнат жамоалари, корхоналар, маҳаллалар, таълим муассасалари ва бошқа жойларда амалга оширилмоқда. Бунда партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари ҳамда мингдан ортиқ бошланғич ташкилоти имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда. 

– Имзо тўплаш сайловга тайёргарликнинг дастлабки муҳим босқичларидан бири ҳисобланади, – дейди партия вилоят кенгаши ташкилий-партиявий ишлар мудири Жаҳонгир Хўжамқулов. – Шу боис ҳозир партиямизнинг ҳар бир фаоли бу ишга масъулият билан ёндашмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, имзо варақаларидаги имзолар жами сайловчилар умумий сонининг камида бир фоизини ташкил этиши керак. Самарқанд вилоятида 2 миллион 373 минг 738 нафар сайловчининг бир фоизи 25 минг нафарни ташкил этмоқда. Ҳозиргача партиямиздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш бўйича 20 мингдан ортиқ имзо йиғилди. 

Партия вилоят кенгаши имзо тўплаш жараёнида аҳолининг сиёсий фаоллигини юксалтириш, фуқароларни, айниқса, сайловда биринчи маротаба иштирок этаётган ёшларнинг сайловга оид тушунчаларини ошириш мақсадида кенг кўламли тарғибот тадбирларини олиб бормоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться