Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспортда имтиёзлар: маблағлар тежалмоқда

2016-10-03 | Иқтисодиёт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги қонуннинг Бухоро вилоятидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Унда Бухоро вилоятида минтақанинг ташқи иқтисодий фаолиятини янги даражага кўтариш борасидаги кенг кўламли ишлар натижасида 50 дан ортиқ корхона экспортга жалб қилиниб, Россия, Қозоғистон ва Польшада савдо уйлари барпо этилгани, 2015 йил учун прогноз кўрсаткичлар тўлиқ бажарилгани қайд этилди. 

Хусусан, саноат ва хизматлар соҳасида сезиларли натижаларга эришилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Бухоро филиали вилоятнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. Ўтган йили жамғарма 80 тадбиркорлик субъектига 11 миллион доллар, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 50 тадбиркорлик субъектига экспорт фаолиятини ривожлантириш учун 15 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатди. 

2011-2015 йиллар даврида Бухоро вилоятига 6 триллион 853 миллиард сўм миқдоридаги чет эл инвестицияси жалб этилган. Бунда қулай инвестициявий муҳит, божхона ва солиққа оид имтиёзлар қўл келмоқда. Мисол учун, 2015 йилда экспорт қилувчи корхоналарга нисбатан божхона тўловлари юзасидан 1 триллион 950 миллиард сўмдан ортиқ ҳажмдаги имтиёз ва преференциялар қўлланилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса имтиёзлар миқдори 280 миллиард сўмдан ошган. 

Эшитувда айрим экспорт қилувчи корхоналарнинг ўз мажбуриятларини бажариш борасида орқада қолаётганлиги қайд этилди. Шофиркон, Жондор, Вобкент, Бухоро ва Ғиждувон туманлари шулар сирасидандир. 

Қўмитада ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини адлия органлари томонидан кафолатли таъминлашга доир ахборот ҳам эшитилди. 

Эшитувда ўз маҳсулотини (ишлари ва хизматларини) аввал экспорт қилмаган корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш бўйича тавсиялар берилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться