Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг мажлисига доир
2016-09-30 | Сиёсат
2016 йилнинг 26-30 сентябрь кунлари Алмати шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегаралари демаркацияси тўғрисидаги шартнома лойиҳасига илова қилинадиган демаркация бўйича экспертлар даражасида тайёрланган якуний ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш давом эттирилди.
Музокаралар ишчанлик муҳитида, дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги