Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қувайт Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири билан учрашув
2016-09-24 | Сиёсат
2016 йилнинг 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида Ўзбекистон Республикаси делегациясига бошчилик қилаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида ИҲТ ТИВК кун тартиби ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар юасидан фикр алмашилди.
Учрашувда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини амалий жиҳатдан муҳокама қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги