Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дастурчилар форуми

2016-09-22 | Технологиялар

Пойтахтимиздаги Халқаро бизнес-марказда “ICTWeek – 2016” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида “ICTForum–2016” ахборот-коммуникация технологиялари форуми бўлиб ўтди.

Етакчи IT-компаниялар вакиллари, мамлакатимиз ва хорижий экспертлар – жами 800 нафардан ортиқ мутахассис иштирок этган форумда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда иқтисодиётнинг турли тармоқларига ахборот-коммуникация технологиялари изчил жорий этилгани юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди. 

Форумда 70 дан зиёд маъруза тақдим этилди. Унда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш истиқболларини белгилаш, хорижий олим ва тадқиқотчилар билан ахборот технологияларининг муҳим тармоқлари бўйича тажриба алмашишни рағбатлантириш, амалий тадқиқот ва ишланмалар имкониятлари муҳокама этилди. 

Секцияларда давом этган муҳокамаларда давлат хизматлари институтининг шаклланишида “Электрон ҳукумат” тизимининг роли, аҳолига кўрсатилаётган интерфаол хизматлар кўлами ва сифатини ошириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, медиа бизнесини ва дастурий таъминот саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. 

– “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш бўйича ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашмоқдамиз, – дейди Жанубий Корея давлат бошқаруви институти вакили Чонг Со Юн. – Ўзбекистонда жорий этилган “Электрон ҳукумат” тизимида кўплаб инновацион ечимлар ўз аксини топган. Бу интерфаол хизматлар яратиш, ахборот бозорини кенгайтириш ва мамлакатингиз иқтисодиётини янада ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади. 

Иштирокчилар Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси такомиллашиб, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати ошаётгани, янги технологиялар жорий этилаётганини қайд этди. 

Мобиль алоқа соҳасининг жадал ривожланиши натижасида оператор ва провайдерлар, интернетдан жамоавий фойдаланиш нуқталари кўпайиб, электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш марказлари самарали фаолият кўрсатмоқда. 

– Биз интернетда миллий сегментларни ривожлантириш, мамлакатимизда фойдали интернет-ресурсларни янада кўпайтиришга қаратилган “Янги интернет ташаббуси – 2016» лойиҳасини тақдим этдик, – дейди «UZINFOCOM» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази бўлим бошлиғи Дилдора Акромова. – Истаган киши бизга янги интернет-ресурс ғоясини юбориши мумкин. Энг яхши лойиҳалар муаллифлари моддий рағбатлантирилади. 

Форум замонавий ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга жадал жорий этишга хизмат қилади. 

Манба: ЎзА

Поделиться