Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2016 йил I-ярим йил фаолияти натижалари тўғрисида ахборот
2016-09-20 | Иқтисодиёт
2016 йил I ярим йил мобайнида Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.1996 йилдаги ПФ-1414-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.1996 йилдаги 126-сонли Қарорига мувофиқ мамлактимиз қимматли қоғозлари бозорини янада ривожлантиришга йўналтирилган устувор вазифа ва мақсадларни бажариш борасидаги ишлар давом эттирилди.
Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқилувларини давлат рўйхатидан ўтказиш
2016 йилнинг 1 июль ҳолатига республика ҳудудида чиқарилган акциялар номинал қиймат бўйича 29,76 трлн. сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсатгич 01.07.2015 йилга нисбатан 16,86 трлн. сўм (2,3 марта)га ошган.
2016 йил I ярим йил мобайнида чиқарилган акциялар эмиссия ҳажми бўйича тузилиши қуйидагича:
Дастлабки чиқариш – 1 044,8 млрд. сўм;
Қўшимча чиқариш – 12 087,6 млрд сўм, жумладан:
Очиқ обуна – 267,2 млрд. сўм;
Ёпиқ обуна – 11 820,3 млрд. сўм.
Янги чиқариш – 816,7 млрд. сўм, жумладан:
Майдалаш – 178,9 млрд. сўм;
Номинал қийматни ошириш – 617,7 млрд. сўм.
Шунингдек, 2016 йилнинг 1 июль ҳолатига республика ҳудудида корпоратив облигасияларнинг 498,9 млрд. сўмлик 158 чиқарилуви рўйхатга олинган.
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари фаолияти устидан назорат ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
2016 йил I-ярим йил мобайнида Марказ ва унинг ҳудудий органлари томонидан 216 та қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларни кўриб чиқиш натижасида 14 та қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди, 12 та мурожаат бўйича тегишли материаллар ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва бошқа ваколат бўйича органларга юборилган.
Инвесторлар ва қимматли қоғозлар эгаларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 22 та қонунбузарлик ҳолатлари бўйича материаллар судларга юборилди. Шунингдек, 2016 йил И-ярим йил мобайнида акциядорлар томонидан келиб тушган мурожаатлар асосида 263,6 млн. сўм, шу жумладан “Муборакнефт-газмонтаж” АЖдан З.Ф.Саъдуллаевга 19,3 млн. сўм, “Қашқадарё-пахтасаноат” АЖдан Д.Б.Бабахановга 8,2 млн. сўм дивиденд тўланиши таъминланди.
2016 йил I-ярим йил мобайнида 11 та акциядорлик жамиятлар фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширилди.
Шу билан бирга, ўтказилган текширишлар мониторинги ва таҳлилига асосан жами қонунбузарликлар орасида маълумотларни ошкор қилиш, дивидендларни тўлаш, ички аудит хизматини шакллантириш ҳамда қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг ҳисобини юритишга оид қонунбузарликлар, акциядор, инвестор ва назорат қилувчи давлат органини чалғитиш ҳолатлари асосий ўринларни эгаллаб келмоқда.
Хусусан, ҳисобот даврида маълумотларни ошкор қилишга оид 18 та, кузатув кенгаши ва ички аудит фаолиятига оид 24 та ва кузатув кенгаши томонидан ижро органи ҳисоботини эшитилмаганлиги ёки ўз вақтида эшитилмаганлигига оид 16 та қонунбузарлик аниқланган.
Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялаш
2016 йил 1 июль ҳолатига қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи амал қилаётган лицензиялар сони 128тани ташкил этди, шу жумладан 2016 йил I-ярим йил мобайнида 5 та лицензия берилди.
2016 йил 1 июль ҳолатига лицензияланган юридик шахслар сони 76 тани ташкил қилди
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини аттестациядан ўтказиш
2016 йил I-ярим йил мобайнида 76 та талабгорлар қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи аттестацияга (қайта аттестацияга) қўйилган. Булардан 38 нафари аттестаттсиядан (қайта аттестациядан) мувафаққиятли ўтган бўлиб, шу жумладан Марказ томонидан 9 нафарига I- тоифа ва 29 нафарига II- тоифа малака гувоҳномалари берилди, 10та талабгор аттестацияга (қайта аттестацияга) келмаган, қолган 28 нафар аттестациядан (қайта аттестациядан) ўта олмаган.
Шунингдек, 2016 йил I-ярим йил мобайнида олий ўқув муассасаларининг имтиёзли дипломга эга бўлган (молия-иқтисодий ва юридик соҳаларда) 7 та битирувчиларга уларни аттестациядан ўтказмасдан туриб II-тоифали малака гувоҳмоналари берилди.
Натижада, 2016 йилнинг 1 июль ҳолатига Марказ томонида берилган қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларнинг умумий сони 263 тани ташкил этди, шу жумлан 64 таси I тоифа ва 199 таси II-тоифа гувоҳномаларидир.
Манба: Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази