Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Яман 1:0

2016-09-20 | Спорт

Ҳиндистонда футбол бўйича ўн олти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси яманлик тенгдошлари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Терма жамоамиз гуруҳдаги дастлабки учрашувда таиландликларни 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Гуруҳдаги иккинчи ўйин ҳам кескин ва муросасиз кечди. Учрашувнинг 69-дақиқасида Асадбек Собиржонов томонидан киритилган ягона гол терма жамоамизга ғалаба келтирди. 

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси олти очко билан гуруҳдаги етакчилик мавқеини мустаҳкамлаб олди. Футболчиларимиз навбатдаги ўйинни 23 сентябрь куни КХДР терма жамоасига қарши ўтказади. 

 

Манба: ЎзА

Поделиться