Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Таиланд Қироллиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланади
2016-09-20 | Туризм
2016 йил 5-7 октябрь кунлари Таиланд Қироллигининг сайёҳлик ва спорт вазири Копкран Ватанавранкул хоним Ўзбекистонга келади. Унинг ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Таиланд Қироллиги ҳукумати ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланади, деб хабар беради “Ўзбектуризм” миллий компанияси.
Шунингдек, вазир жорий йил 5-7 октябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида бўлиб ўтадиган Тошкент Халқаро сайёҳлик кўргазмаси ишида ҳам иштирок этади. Таиланд Қироллиги “Тошкент Халқаро сайёҳлик кўргазмаси - 2016”нинг ҳамкор мамлакати ҳисобланади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги