Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дастлабки ғалабасини нишонлади

2016-09-20 | Спорт

Ҳиндистонда футбол бўйича ўн олти ёшгача ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дастлабки ғалабасини нишонлади.

Мазкур нуфузли мусобақада қитъамизнинг энг кучли ўн олти терма жамоаси тўрт гуруҳда баҳслашмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Таиланд, КХДР ва Яман футболчилари билан “D” гуруҳидан жой олган. Чемпионатда ярим финалга чиққан тўрт терма жамоа кейинги йил Ҳиндистонда ўтадиган ўн етти ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. 

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоамиз гуруҳдаги дастлабки учрашувни таиландлик тенгдошларига қарши ўтказди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда футболчиларимиз 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, дастлабки уч очкони қўлга киритди ва гуруҳ пешқадамига айланди. 

Гуруҳдаги КХДР ва Яман терма жамоалари ўртасидаги баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилди. 

Энди ўсмирларимиз навбатдаги ўйинни 20 сентябрь куни КХДР терма жамоасига қарши ўтказади. 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться