Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган энг яхши асарлар танлови ғолиблари тақдирланди

2016-09-20 | Маданият

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган йиғилишда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, ёш ижодкорлар иштирок этди.

Уюшма раиси М.Аҳмедов ва бошқалар мамлакатимизда миллий адабиётимизни ривожлантириш, унинг ютуқларини кенг тарғиб этиш, қалам аҳлини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида "Ижод" фондини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ иш бошлаган“Ижод” жамоат фонди фаолияти бу борада муҳим роль ўйнаётир. Мазкур қарор асосида "Дўрмон" ижод уйи қайта таъмирланиб, тиббиёт пункти фаолияти яхшиланди. Уюшманинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. 2010 йилдан ҳозирга қадар 53 нафар ёш ижодкорнинг биринчи китоби "Ижод" жамоат фонди томонидан нашр этилиб, мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларига бепул тарқатилди. 

Жорий йилда уюшма томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Минг бир ибратли ҳаёт” китоби, 66 нафар иқтидорли ёш шоир асарлари жамланган "Биз истиқлол фарзандларимиз” деб номланган ёшлар баёзи нашрдан чиқарилди. “Биринчи китобим" лойиҳаси бўйича 11 нафар ёш ижодкорнинг илк тўплами, истеъдодли ёш таржимонларнинг "Баҳор булбулларининг чаҳ-чаҳи” илк баёзи чоп этилди. Бу китобдан 15 нафар ёш таржимоннинг ўнта хорижий тилдан ўзбек тилига қилган таржималари ўрин олган. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва унинг вилоятлардаги бўлимлари томонидан ижодий тўгарак ва семинарлар фаолияти йўлга қўйилиб, мушоиралар, устоз ёзувчи ва шоирлар билан машғулотлар ўтказилмоқда. Ёш адиб ва шоирларнинг ижод намуналарига матбуот саҳифаларида кенг ўрин ажратилмоқда. Бу ёш ижодкорларнинг адабиёт оламида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашида кўмак бўлаётир. 

Ёш авлодни мамлакатимизда адабиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ўзбек ёзувчиларининг ҳаёти ва ижодидан кенгроқ хабардор қилиш мақсадида "Ўзбек адиблари" китоби тайёрланиб, нашрга топширилди. Бундан ташқари, мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, халқимизнинг онги ва тафаккурида юз бераётган янгиланишлар, тинчлик ва фаровонликни мадҳ этувчи "Кўзим қароғисан, Ватан" номли бадиий-публицистик асарлар тўплами, Соғлом она ва бола йили муносабати билан "Қудратли юрт фарзандисан" номли шеърлар китоби, "Залворли қадамлар" публицистик мақолалар тўплами, "Сарчашма мавжлари" адабиётшуносликка оид мақолалар тўплами нашрга тайёрланди. 

Тадбир сўнггида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб эълон қилинган "Ватанни мадҳ этиш бахти" мавзуидаги энг яхши асарлар танлови ғолиблари тақдирланди. 

 
 

Поделиться