Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамоатчилик назорати институтининг давлат бошқарувидаги иштирокига доир халқаро семинар бўлиб ўтди

2016-09-19 | Жамият

Пойтахтимизда “Жамоатчилик назорати – давлат бошқарувида иштирок этишнинг шакли сифатида: миллий амалиёт ва халқаро тажриба” мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Германиянинг Ф.Эберт номидаги жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат идоралари, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, миллий ва халқаро экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ш.Бафоев, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори С.Хўжаева, Германиянинг Ф.Эберт номидаги жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Х.Кифер ва бошқалар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши натижасида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли юксалгани, бу жамиятда демократия тамойилларини қарор топтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади. 

Биринчи Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини янада кенгайтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлди. Концепция асосида ўтган давр мобайнида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Экологик назорат тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолияти тобора кенгаймоқда. 

Конституциямизга киритилган тузатишларга мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати институти конституциявий мақомга эга бўлди. Улар фуқароларнинг ахборот олиш, ҳар бир фуқаронинг давлат ва жамият ишларини бошқариш бўйича конституциявий ҳуқуқларини янада мустаҳкамлади. 

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат назорати тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиши ушбу йўналишдаги ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофазалашда муҳим омил бўлаётир. Мазкур қонун лойиҳасида жамоат назорати тушунчасининг мазмун-моҳияти, унинг субъектлари аниқ ифода этилган. Жамоат назорати шакллари, уни амалга ошириш механизмлари белгиланган. Қонун лойиҳасида, шунингдек, давлат органларининг жамоат назоратини амалга оширишдаги мажбуриятлари ҳам белгилангани жамиятимизда демократия тамойилларини янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилади. 

– Ўзбекистонда мустақилликнинг илк давридан ўзига хос тараққиёт модели танланган, – дейди германиялик эксперт Г.Велинг. – Бу жараёнда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш устувор бўлгани ва у ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилаётгани амалда ўз исботини топмоқда. Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси ННТларнинг асосий фаолият йўналишига айланган. “Жамоат назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бу ишларни янада такомиллаштириш, мамлакатингизда ислоҳотларни изчиллик билан давом эттиришга замин бўлади. 

Халқаро семинарда жамоат назоратини амалга ошириш бўйича миллий ва хорижий тажриба, Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотларнинг жамоатчилик назорати ривожланишини таъминлашдаги ўрни, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамиятига оид маърузалар тингланди. Гуруҳларга бўлиниб ўтказилган машғулотларда жамоатчилик назоратини юритиш бўйича ҳуқуқий асослар ва амалий ишлар, Ўзбекистон, Германия ва бошқа мамлакатлар тажрибаси юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться