Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилоятида янги шифо масканлари фойдаланишга топширилди

2016-09-08 | Жамият

Самарқанд вилоятида Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги арафасида бунёд этилган бир қатор тиббиёт муассасалари фойдаланишга топширилди.

Жорий йилга мўлжалланган республика инвестиция дастури асосида Самарқанд шаҳридаги 6-оилавий поликлиника учун янги бино қурилиб, 46 минг аҳолига замон талаблари даражасида тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Муассасада йигирмага яқин тор мутахассислар учун алоҳида иш кабинетлари, лаборатория ва муолажа хоналари ташкил этилди. “Саломатлик” дастурлари ассосида зарур тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди. 

– Поликлиникамиз шаҳарнинг 19 маҳалласи аҳолисига хизмат кўрсатади, – дейди муассаса бош шифокори Лола Абдуллаева. – Шу пайтгача эски, мослаштирилган бинода фаолият олиб борганимиз кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатига ҳам таъсир этарди. Энди эса муассасамизда ходимларнинг самарали ишлаши, беморларга аниқ ташхис қўйиш ва даволаш учун зарур шароитлар яратилди. 

Кейинги уч йилда 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, реконструкция қилинган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди. Ушбу жараёнда марказнинг барча бўлим ва поликлиникаларида реконструкция ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Ёрдамчи бинолар қурилди, ҳудуд ободонлаштирилди. 390 ўринли марказда айни пайтда болаларда учрайдиган барча касалликларни аниқлаш ва даволаш учун имконият мавжуд. 

Оқдарё тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 250 ўринли кўп тармоқли марказий поликлиника ва 30 ўринли юқумли касалликлар шифохонасининг янги биноси туман аҳолисига кўплаб қулайликлар яратгани билан аҳамиятли бўлди. 

Муассасаларнинг очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирларда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Эгамбердиев ва бошқалар мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани, бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилишини таъкидлади. 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться