Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро оғир атлетика мактабининг Афинадаги довруғи

2016-09-08 | Спорт

Греция пойтахти Афина шаҳрида 19 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган оғир атлетика бўйича анъанавий халқаро турнирда мамлакатимиз шарафини Бухоро вилояти спортчилари муносиб ҳимоя қилди.

Унда ўз вазн тоифасида Сардор Муинов, Нажафали Тоиров, Муҳаммадали Шарипов, Ғайбулла Раҳматов биринчи ўринни эгаллаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 

77 килограмм вазн тоифасидаги полвонлар баҳсида даст кўтаришда 120, силтаб кўтаришда 130 килограмм, жами 250 килограмм натижа қайд этган Ғ.Раҳматов спорт усталигига номзодлик талабини ҳам бажарди. 

Шунингдек, Валижон Шарипов, Шавкат Бекмуродов, Аббос Ибодуллаев, Шоҳмурод Завқиддинов кумуш ва Умар Набиев бронза медалларини қўлга киритди. 

Турнирда Ўзбекистон штангачилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

– Бухоро оғир атлетика мактаби мамлакатимизда ўз ўрнига эга, –дейди вилоят терма жамоаси бош мураббийи Шаҳоб Маҳмудов. – Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган ХХХI ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Сардор Дўстмуродов Бухоро оғир атлетика мактаби тарбияланувчисидир. Афинадаги муваффақият вилоятимизда яқин йилларда катталар ўртасида Ўзбекистонимиз шарафини халқаро миқёсдан янада юксалтирадиган ўринбосарлар етишиб чиқаётганини тасдиқлайди. 

Манба: ЎзА

Поделиться