Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Элим деб, юртим деб, ёниб яшади

2016-09-08 | Жамият

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида ҳам мотам маросимлари ўтказилмоқда.

Туманнинг барча маҳаллаларида бўлиб ўтаётган хотира тадбирларида давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва ёшлар Президентимиз портрети пойига гуллар қўйиб, хотирасига таъзим бажо келтирмоқда. 

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби мустақиллик йилларида Ҳазорасп туманида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Туб таркибий ўзгариш ва янгиланишлар натижасида туман замонавий қиёфа касб этиб, ишлаб чиқариш корхоналари, илм-фан, маданият, санъат ва спорт кошоналари барпо этилди, аҳоли фаровонлиги юксалди. 

Туман ҳудудида жойлашган Хоразм шакар заводи, Питнак шаҳридаги автомобиль заводи нафақат юртимиз, балки Марказий Осиё минтақасидаги йирик саноат корхоналаридан биридир. “GM-Uzbekistan” акциядорлик жамияти Хоразм филиали, “Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси” масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил этилган 10 янги корхонада автомобиллар учун ўрта ва майда турдаги деталлар ишлаб чиқарилаётир. 

– Муҳтарам Юртбошимизнинг эл-юрт фаровонлиги йўлида қилган ишларини ҳеч қачон унутмаймиз, – дейди меҳнат фахрийси Ёқуббой Қутлимуродов. – Ҳазорасп тумани Питнак шаҳрида бунёд этилган улкан корхонада “Damas”, “Orlando” ва “Labo” каби замонавий автомобилларни ўзимизнинг ёшлар жаҳон стандартлари асосида ишлаб чиқармоқда. Буларнинг бари Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлиқ. 

Таълим муассасалари ва корхоналарда ўтказилаётган тадбирларда туман аҳолиси халқимиз учун азиз ва қадрли бўлган Юртбошимиз раҳнамолигида асрларга татигулик ишлар амалга оширилгани, одамларнинг ҳаётга муносабати ўзгариб, онгу тафаккури ва турмушида кескин юксалишлар рўй берганини таъкидлаётир. 

– Бу жудолик халқимиз учун оғир йўқотиш бўлди. Президентимиз Ислом Каримовнинг вафотидан айниқса, биз, ёшлар чуқур қайғудамиз, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши фаоли Зилола Зарипова. – Энг улуғ, энг азиз байрамимизни бу йил ҳам интиқлик билан кутдик. Чунки айни шу байрам тантаналарида сўзлайдиган нутқида Президентимиз биз, ёшларга алоҳида мурожаат қилиб, мудом фидойи бўлиб яшашга, маррани баланд олишга ундар эдилар. Биз учун барча шароит ва имкониятларни яратиб берган Президентимиз ишончига муносиб бўлиш ва у киши истаганидек, Ўзбекистонимизнинг энг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиши йўлида куч-ғайрат ва имкониятимизни аямаймиз. 

Манба: ЎзА

Поделиться