Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқимиз Президентимизнинг ёрқин хотирасини ҳеч қачон унутмайди

2016-09-04 | Жамият

Буюк давлат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Сурхондарё вилоятида ҳам мотам маросимлари ўтказилмоқда.

Термиз шаҳар Ёшлар маркази биносида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар Президентимиз хотирасига таъзим бажо келтирди. 

Сурхондарё вилоятининг мустақиллик йилларида иқтисодий барқарор, саноати ривожланган ҳудудга айланиб, аҳоли турмуш даражаси муттасил юксалиб бораётгани Ислом Каримов номи билан боғлиқдир. Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилган туб таркибий ўзгариш ва янгиланишлар вилоятда замонавий саноатни изчил ривожлантиришга хизмат қилди. Хорижий сармоялар иштирокида ички ва ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 50 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилди. “Шингдонг Спиннинг Термиз” қўшма корхонасида пахта толасидан, “Интер силк про” қўшма корхонасида пилла хомашёсидан ип-калава, “Гранд шифер” қўшма корхонасида қурилиш материаллари, “Ново Фарм” қўшма корхонасида фармацевтика воситалари, “Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш” қўшма корхонасида нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон темир йўли барпо этилгани халқимизнинг азалий орзуларини рўёбга чиқарди. “Хонжиза” полиметалл рудалар кони негизида йилига 650 минг тонна руда қазиб олиш ва бойитиш қувватига эга “Хонжиза” кон-бойитиш мажмуаси ишга туширилди. 

Қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаган замонавий уй-жойлар қишлоқ аҳолиси учун муносиб турмуш шароити яратишда муҳим аҳамият касб этди. Вилоят маркази Термиз мамлакатимизнинг жанубдаги мустаҳкам қўрғони, замонавий шаҳарга айланди. 

Фермерлик ҳаракати аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида қишлоқда етакчи кучга айланиб, аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлайдиган етакчи куч сифатида эътироф этилмоқда. 

– Халқимиз оғир жудоликка учради, – дейди термизлик меҳнат фахрийси Робия Тилакова. – Ватанни севиш, инсонни, фарзандларини улуғлашни дунёга кенг намоён этган халқпарвар Юртбошимиздан айрилиб колдик. Мамлакатимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари самарасидан ёшу кекса бирдек баҳраманд бўлмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида қад ростлаган замонавий таълим муассасалари, спорт иншоотлари навқирон авлоднинг бахту камолига хизмат қилаётир. Миллий қадриятларимиз қайта тикланиб, буюк аждодларимиз мангу қўним топган муқаддас қадамжоларни авайлаб-асрашдек эзгу ишлар рўёби ҳам Ислом Каримов хизматлари самарасидир. Халқимиз Президентимизнинг ёрқин хотирасини ҳеч қачон унутмайди. 

Манба: ЎзА

Поделиться