Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хотин-қизлар учун акция
2016-09-02 | Жамият
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан 25 нафар хотин-қизга бепул хизмат акцияси Самарқанд вилоятида ҳам юксак савияда ташкил этилди.
Самарқанд шаҳридаги “Сафи” гўзаллик салонининг очилиш маросими ана шундай акция билан бошланди.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Аёлларнинг рўзғор юмушларини енгиллаштириш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва маданий ҳордиқ чиқариши учун тегишли дастурлар асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
– Бугун юртимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида замонавий гўзаллик салонлари, спорт клублар ташкил этилиб, хотин-қизларга хизмат кўрсатмоқда, – дейди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Нилуфар Рўзиева. – Бу эса опа-сингилларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини ошириш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилмоқда. Жорий – Соғлом она ва бола йилида бу борадаги ишлар кўлами яна ҳам кенгайди.
Янги гўзаллик салонида шу куни 25 нафар хотин-қизга бепул хизмат кўрсатилди. Шунингдек, мазкур акция доирасида 25 ёшли хотин-қизлар икки ой мобайнида ушбу салон хизматидан 25 фоиз чегирма билан фойдаланиши мумкин.
Манба: ЎзА