Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Теннисчиларимизнинг муваффақиятлари

2016-08-31 | Спорт

Теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари Хитой ва Қозоғистондаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан Хитойда ўтказилаётган турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова яккалик баҳсларининг илк учрашувида мезбон теннисчи Зиюе Сунга қарши кортга чиқиб, 2:6, 7:5, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Истеъдодли спортчимиз Сабина Шарипова хитойлик Хао Чен Тангни 6:1, 4:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Навбатдаги босқичда Нигина яна бир хитойлик теннисчи – Юкун Жанг, Сабина Хитой Тайпейи вакили Чиеҳ-Ю Хсуга қарши кортга чиқади. 

Қозоғистонда ўтаётган мусобақанинг яккалик баҳсларида ёш теннисчиларимиз Арина Фольц ва Полина Меренкова илк даврада ғалаба қозонди. Иккинчи даврада А.Фольц ва П.Меренкова россиялик Анна Калинская ва Вероника Кудерметова билан куч синашади. 

Халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида Арина Фольц қозоғистонлик Александра Гринчишина билан бирга россиялик Диана Шевченко ҳамда мезбон теннисчи Карина Калкеновани мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда Арина ва Александра россиялик теннисчилар Полина Монова ҳамда Валерия Савинийхга қарши майдонга тушади. 

Манба: ЎзА

Поделиться