Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Euronews» телеканали билан ҳамкорлик давом этади
2016-08-29 | Туризм
“Ўзбектуризм миллий компанияси «Euronews» ахборот агентлиги билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Жорий йилнинг август ойидан 2017 йилнинг март ойлари давомида ушбу телеканал юртимиз сайёҳлик имкониятлари, меъморий обидалар ва урф-одатларимиз ҳақидаги бир нечта реклама роликларини намойиш этиб боради.
Шу билан бир қаторда, телеканал ўзининг «Postcards» ва «Cult» кўрсатувлари доирасида Ўзбекистоннинг турли вилоятлари маданий ва тарихий ёдгорликлар ҳақида батафсил ҳикоя қилувчи 18 та лавҳани ҳам ўзининг дунё бўйича миллионлаб мухлисларига тақдим этиши режалаштирилган.
“Ўзбектуризм миллий компанияси ўз навбатида ушбу кўрсатувлар эфирга кетиш жадвали ҳақида қўшимча хабар бериб боради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги