Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ислоҳотлар йўлидан истиқбол сари

2016-08-25 | Жамият

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган солиқ-бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар хўжалик субъектлари ва аҳоли даромадларига нисбатан солиқ юкини пасайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ қонунчилигини янада такомиллаштиришда алоҳида аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Тадбирда солиқ тизимидаги янгиликлар, солиқ тўловчилар учун яратилган имтиёз ва имкониятларнинг иқтисодий самарадорлиги вилоятдаги корхона ва ташкилотлар мисолида таҳлил этилди. Юқорида зикр этилган қарорга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли реал даромадларини ошириш мақсадида қатор солиқ ва мажбурий тўловлар ставкалари пасайтирилди. Унга кўра, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2015 йилдаги 6 фоиздан 1 фоизга пасайтирилди ва 5 фоиз этиб белгиланди. Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун фойда, мол-мулк солиқлари, шунингдек, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ва Республика йўл жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод этиш имтиёзлари муддати 2018 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди. 

Экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғининг регрессив ставкасини қўллаш тартиби, яъни экспорт улуши сотишнинг умумий ҳажмига нисбатан пасайтирилиши шу йўналишда фаолият кўрсатаётган корхоналар учун катта қулайлик яратди. 

– Корхонамизда асосан ип-газлама маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, – дейди Олтинкўл туманидаги “Krav teks” масъулияти чекланган жамияти директори Ш.Каримов. – Жорий йилнинг биринчи ярмида корхонамиз томонидан ишлаб чиқарилган 7 миллиард 595 миллион сўмлик маҳсулотни экспорт қилиш ҳисобига ягона солиқ тўлови бўйича белгиланган имтиёздан фойдаланиб, 458 миллион сўм миқдорида даромадга эга бўлдик. 

Анжуманда тизимдаги ўзгаришлар, солиқ ва молиявий ҳисоботларни электрон кўринишда тақдим этишнинг афзалликлари, солиқ идораларининг интерактив хизматлари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: ЎзА

Поделиться