Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ғиждувон туманида 100 ўринли мактаб-интернат ётоқхонаси фойдаланишга топширилди

2016-08-25 | Таълим

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 62-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг 100 ўринли ётоқхонаси фойдаланишга топширилди.

Президентимиз раҳнамолигида таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бермоқда. Мамлакатимизда инвестиция дастури доирасида қатор умумтаълим мактаблари учун янги ўқув бинолари қурилиб, мукаммал таъмирланмоқда. Буни Ғиждувон туманидаги 62-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг замонавий қиёфаси мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Бу ерда кейинги йилларда 120 ўринли ўқув биноси, спорт зали барпо этилди, кенг кўламли мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўмликдан зиёд 100 ўринли ўқувчилар ётоқхонасининг қурилиши таълим маскани моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларнинг мантиқий давоми бўлди. 

Бинода ўқувчиларнинг яшаши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароит яратилган. 

Асосан француз ва инглиз тиллари чуқур ўргатиладиган мазкур мактаб-интернат таълим сифати ва самарадорлиги бўйича вилоятдаги илғор билим масканларидан биридир. Бу ерда бухоролик ёшлардан ташқари Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари, пойтахтимиздан келган ўғил-қизлар ҳам таълим олмоқда. 

– Ўқувчиларимизнинг қирққа яқини мамлакат фан олимпиадаларида, юздан зиёди турли танлов ва мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган, – дейди ушбу мактаб-интернат директори Саид Раҳмонов. – Яратилаётган қулайликлар ёшларнинг фан асосларини янада пухта эгаллаши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этишида муҳим омил бўлади. 

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими М.Эсонов сўзга чиқди. 

Манба: ЎзА

Поделиться