Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бу уйларда яшашнинг гашти бошқача
2016-08-25 | Иқтисодиёт
Президентимизнинг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Фарғона вилояти Учкўприк туманида 2010-2015 йилларда 300 дан ортиқ замонавий турар-жойлар барпо этилди. Жорий йилда қурилаётган 30 дан зиёд ана шундай уйлар Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида ўз эгаларига топширилади.
-Амалга оширилаётган бундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қишлоқ аҳлининг турмуш шароитини яхшилаш билан бирга, уларнинг дунёқараши ва ҳаётга муносабатида ҳам туб ўзгаришларга замин яратмоқда, - дейди Учкўприк тумани Муллазоир массивида бунёд этилган янги уй соҳибларидан бири Аҳмаджон Жалолов. - Ичимлик суви, канализация тизими, табиий газ, қўйингки, инсоннинг қулай шароитда турмуш кечириши учун нимаики зарур бўлса, барчаси муҳайё қилинган бу уйларда яшашнинг гашти бошқача.
Манба: ЎзА