Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро Меҳнат ташкилоти ва ижтимоий ҳамкорлар иштирокида меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув-машғулотлари ўтказилди

2016-08-23 | Жамият

2016 йил 15-19 август кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Ўқув марказида Халқаро Меҳнат ташкилоти ва ижтимоий ҳамкорлар билан биргаликда меҳнат муҳофазаси ҳолати устидан давлат назорати ва жамоат текширувини олиб борувчи ходимлар иштирокида ўқув-машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган тадбирдан кўзланган мақсад – меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳукумат, иш берувчи-лар ва ходимлар манфаатларини акс эттирувчи мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тармоқ, ҳудудий ва давлат дастурлари, шунингдек ходимлар ва иш берувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалайдиган норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишида ҳамда давлат ва жамоат назорати, текширувини олиб боришда касаба уюшмаларининг давлат органлари билан ҳамкорлигига қаратиш эди.

  Ҳафта давомида ўтказилган тадбирда кўтарилган масалалар ўзининг долзарблиги билан алоҳида аҳамият касб этди. Соҳада Халқаро Меҳнат ташкилоти томонидан олиб борилаётган ишлар ҳам кенг ёритилди, 155, 164, 184, 187 Конвенцияларни муҳокамаси, моддаларнинг миллий қонунчилигимизга акс эттирилиши гуруҳларга бўлиниб ўтказилган тақдимот қизиқарли ва музокараларга бой равишда ўтди.

  Шунингдек, барча вилоятлардан иштирок этган меҳнат бош бошқармалари, касаба уюшмалари ташкилотлари ҳудудий бирлашмалари, “Саноатгеоконтехназорат” Далат инспекцияси, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Санитария эпидемиология маркази, Республика тиббий меҳнат эксперт комиссияси, Республика табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар ва фикр-мулоҳазалар билан фаол иштирок этдилар, тадбир давомида пойтахтимизнинг диққатга сазовор масканларига саёҳатлар уюштирилди. Семинар якунлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

    Галдаги вазифа – ўқиш давомида орттирган билим ва кўникмаларни вилоят, шаҳар, туман ва бошлан-ғич касаба уюшмалари ташкилотларига етказиш, улар билан тизимли равишда давра суҳбатлари, семинар, ўқув-машғулотларини ўтказиб туришдан иборат.

 

 

 

Манба: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Поделиться