Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш математикларимиз ғалабаси

2016-08-23 | Таълим

Жорий йилнинг 14-20 август кунлари Таиланд Қироллиги Чианг Маи шаҳрида бўлиб ўтган математика бўйича халқаро мусобақада юртимиз жамоаси иштирок этиб, унда икки нафар ўқувчи бронза медалга ва умумжамоа ҳисобида эса иккинчи ўринга сазовор бўлишди.

Бу нуфузли мусобақа Халқаро олимпиадалар реестридан ўрин эгаллаган бўлиб, унда ҳар йили 30 дан ортиқ давлатдан иқтидорли ўқувчилар қатнашиб келмоқда. Жорий йилда ташкил этилган олимпиадада 31 та давлатдан 600 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад иқтидорли ўқувчилар учун математикадан халқаро нуфуздаги танловни ташкил этиш,  иқтидорли ўқувчиларнинг юқори даражадаги интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган математика ўқитишнинг методикаларини такомиллаштириш, иштирокчи давлатлар ўқувчиларига математикадан билим ва малакалари алмашинувларига имконият яратиш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ таълим муассасаларининг ўқув режалари ва дастурларини янгилашдан иборат.

Мусобақада вакилларимизнинг муносиб иштирокини таъминлаш учун “Билимлар беллашуви” мусобақасининг туман(шаҳар) босқичида 1-5-ўринларни эгаллаган 350  нафардан ортиқ 7-8 синф ўқувчилари орасида 2 босқичли танлов ўтказилди. Натижада 4 нафар иқтидорли ўқувчилардан иборат терма жамоа шакллантирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жумладан, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Норбоев Жахонгир, Бухоро вилояти Қоракўл тумани 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 7-синф ўқувчиси Ҳасанов Шахбоз, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 37-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Махмудов Шохбек, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати 7-синф ўқувчиси Нейматов Элдорни тайёрлаш мақсадида бир ой мобайнида олимлар иштирокида махсус  машғулотлар ташкил этилди. Машғулотларда ўқувчиларга мураккаблиги юқори бўлган алгебра, геометрия, сонлар назарияси, математик мантиқ, комбинаторика ва тўпламлар назариясига оид масалаларни якка-тартибда ва жамоа таркибида ечишнинг энг илғор усуллари ўргатилди.

Халқаро математика мусобақаси 2 босқичда: шахсий ва жамоалар орасида беллашувида ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шахсий беллашувда ўқувчиларга 15 та масала тақдим этилиб, беллашув натижаларига кўра, Нейматов Элдор ва Ҳасанов Шахбоз бронза медал, Норбоев Жахонгир ва Махмудов Шохбек фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Шунингдек, жамоалар беллашувида биргаликда ечиш учун 10 та масала тақдим этилди, шундан миллий жамоамиз аъзолари 8 та масалани тўлиқ ечиб иккинчи ўринни эгаллади ва мусобақа кубоги билан тақдирланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться