Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

120 дан зиёд хотин-қизга маиший техника жиҳозлари топширилди

2016-08-23 | Жамият

Андижонда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Президентимизнинг шу йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Андижон туманида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, касаба уюшмалари фаоллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар иштирок этди. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муҳофазасини янада кучайтириш, айниқса, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар халқимизга хос бағрикенглик ифодаси эканини алоҳида таъкидлади. 

Тадбир доирасида Мурувват ва Саховат уйларида яшаётган инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож 120 дан зиёд хотин-қизга маиший техника жиҳозлари ҳамда саломатлигини тиклаш учун сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди. 

– Мамлакатимизда биз, аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибордан бошимиз кўкка етмоқда, – дейди “Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти ишчиси Донохон Ураимова. – Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида менга саломатлигимни тиклаш учун Тошкент вилоятидаги “Умид гулшани” сиҳатгоҳига бепул йўлланма берилди. 

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар ходимлари оилаларига ҳам моддий ёрдам кўрсатилди. “Касаба уюшмалари – талабаларга” акцияси доирасида 30 дан ортиқ ўқувчи ва талабага касаба уюшмалари стипендияси сертификатлари топширилди. 

Бундай тадбирлар Асака, Балиқчи, Булоқбоши туманларида ҳам ўтказилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться