Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2020 йилга бориб мамлакатимизда автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 800 дан ошади

2016-08-23 | Жамият

Миллий матбуот марказида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясида амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган натижаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари М.Бошманов ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида газ таъминоти тизимини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган ислоҳотлар аҳолининг газ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи узлуксиз қондирилишига хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Компания фаолиятини янада такомиллаштиришда Президентимизнинг 2006 йил 8 августдаги «Ўзтрансгаз» акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги газни қайта ишлаш заводлари фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Мамлакатимизда автомобилларга газ тўлдиришга мўлжалланган 475 компрессор станцияси фаолият кўрсатмоқда. 2020 йилга бориб уларнинг сонини 809 тага етказиш режалаштирилган. 

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги инвестиция дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, компания томонидан табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини амалиётга жорий этишга киришилди. Лойиҳа дастлаб пойтахтимизнинг Юнусобод ва Тошкент вилоятининг Қибрай туманларида амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, истеъмолчиларга 108 минг 615 дона ҳисоблагич ўрнатилади. 

2015 йилнинг июнь ойидан газ таъминоти ва истеъмоли бўйича маълумотларни онлайн режимда олиш имкониятини тақдим этадиган веб-портал ишга туширилди. Ҳозирги пайтгача тизимдан 500 минг фойдаланувчи рўйхатдан ўтиб, ўз шахсий кабинетини очган. Аҳолига газ берилишини назорат қилиш ҳамда ҳисоб-китобларни юритувчи «L Gas», «Фосса» дастурлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинган. 

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига мутахассислар жавоб қайтарди. 

Манба: ЎзА

Поделиться