Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вьетнам парламенти делегациясининг учрашувлари

2016-08-23 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизга ташриф буюрган Вьетнам Миллий мажлисининг Фан, технологиялар ва атроф-муҳит масалалари қўмитасининг раиси Фан Суан Зунг раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасида савдо-иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. 

Икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини ўрганишга қаратилган учрашувлар ўтказилмоқда ҳамда парламент делегациялари ташрифлари амалга оширилмоқда. 

Учрашувда томонлар парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболларини, уни янада ривожлантириш бўйича тадбирлар ташкил этиш, қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар. 

– Мен 1990-йиллар бошида Ўзбекистонда таълим олганман, – деди Фан Суан Зунг. – Ўтган йиллар мобайнида мамлакатингиз таниб бўлмас даражада ўзгариб кетибди. Барча соҳалардаги ривожланиш, улкан бунёдкорлик ишлари яққол кўзга ташланиб турибди. Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Парламентаризм соҳасида бир-биримиздан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп. Ушбу учрашув бу борадаги алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклайман. 

Вьетнам делегацияси аъзолари мамлакатимиз Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари ва фракциялари фаолияти билан таништирилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, фан, таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашувини фаоллаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди. 

Вьетнам парламенти делегацияси Ўзбекистон билан парламентаризм, таълим, туризм ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини қайд этди. 

Манба: ЎзА

Поделиться