Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2016 йилнинг 16-19 август кунлари Давлат статистика қўмитасида “Меҳнат статистикаси” мавзусида тренинг ташкил этилди.

2016-08-22 | Иқтисодиёт

Мазкур тренинг Ислом давлатлари бўйича статистик, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ўқув маркази (SESRIC) ҳамкорлигида, халқаро эксперт Худузаде Немат Исмаил иштирокида ўтказилди.

Тренингда Давлат статистика қўмитаси Марказий аппарати, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, Қўмитанинг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази ходимлари иштирок этишди.

Ушбу тренингнинг асосий мақсади, Давлат статистика қўмитаси ходимлари ва бошқа иштирокчиларни 19-Халқаро меҳнат статистиклари конферентсиясида қабул қилинган меҳнат фаолияти, ишчи кучи, иш вақти, бандлик ва ишсизлик каби тушунчалар билан батафсил таништириш ҳамда суб`ектлар билан бўладиган ўзаро меҳнат статистикаси бўйича ма`лумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатиш муносабатлари бўйича иштирокчиларнинг малака ва кўникмаларини ошириш, иштирокчиларни муносиб меҳнат контсептсияси ва унинг кўрсаткичларини ҳисоблаш, миллий даражада ишчи кучи танлама кузатувини ўтказиш усуллари, меҳнат статистикаси бўйича эски ва янги ҳалқаро стандартларни ўрганиш, шунингдек халқаро миқёсида солиштириш учун меҳнат қиймати индексини ҳисоб-китоб қилишни такомиллаштириш йўллари билан танишишига имконият яратишдан иборат.

Тренинг доирасида мавзу юзасидан мунозара ва муҳокамалар ўтказилди ҳамда меҳнат статистикасини юритиш соҳасида тажрибалар алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться