Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бектемир Мелиқўзиев – кумуш медал coҳиби!

2016-08-21 | Спорт

Бектемир Мелиқўзиев – кумуш медал coҳиби!

Ўзбекистонлик тажрибали боксчи Бектемир Мелиқўзиев Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 75 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медални келтирди. 

У финалга қадар кечган баҳсларда австралиялик Даниэль Жейсон Льюисни, ҳиндистонлик Кришан Викашни, мексикалик Мисаэль Узиель Родригезни мағлубиятга учратди. 

Манба: ЎзА

Поделиться