Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2016-08-19 | Сиёсат

Шу йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М. Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар комплекс режаси тасдиқланди.

Таъкидланганидек, тадбирлар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштиришга, шунингдек сайлов қонунчилигининг асосий меъёрлари ва қоидаларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилгандир. 

Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси Р. Норбўтаевнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.

Муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
 

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться