Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекистонда сув ресурсларини миллий бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланди

2016-08-19 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида жорий йилнинг 16 август куни “Ўзбекистонда сув ресурсларини миллий бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланди.

Швейцария Конфедерацияси томонидан молиялаштирилаётган, умумий қиймати 2,66 миллион АҚШ долларини ташкил қиладиган мазкур грант лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда 2016-2018 йиллар мобайнида амалга оширилади.

Лойиҳа тўртта: сув ресурларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга кўмаклашиш; сув хўжалиги ташкилотларининг институционал салоҳиятини ошириш; сув бўйича маълумотлар базасини яратишга кўмаклашиш; Шоҳимардонсой ҳавзасида аҳолини сел келиш хавфидан эртароқ огоҳ этувчи тизимни ўрнатиш йўналишларида амалга оширилади.

Ҳукуматлараро келишувни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Шавкат Хамраев ҳамда Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг ўринбосари Тьерри Умбер имзоладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться