Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тараққиёт босқичлари ижодкорлар нигоҳида

2016-08-19 | Жамият

Анъанавий ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови Ватанимиз мустақил тараққиёт йўлининг залворли ютуқларини кенг тарғиб этиш, уларнинг моҳиятини оддий, ҳаётий мисолларда очиб бериш, фаол ижодкорларни рағбатлантиришга хизмат қилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу йилги танловга тақдим этилган ишларда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя ўз аксини топган. 

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” танловининг жорий йилги ғолибларини тақдирлаш маросимида сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари вакиллари, адабиёт ва санъат намояндалари, маънавият тарғиботчилари, журналистлар иштирок этди. 

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори О.Юнусов, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Г.Алимова, Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси И.Латипов, Журналистлар ижодий уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Ў.Мирзаёров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ижодкорларнинг эркин ва самарали меҳнат қилиши, иқтидорини тўла намоён этиши, одамлар қалбига етиб борувчи, уларнинг тафаккурини бойитувчи юксак бадиий асарлар яратиши ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлади. 

Оммавий ахборот воситаларини янада либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ташкилий чора-тадбирлар, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари журналистларнинг эркин фаолият юритиши, ахборот олиши, матбуотимизнинг мустақил бўлишини таъминламоқда. 

Миллий адабиёт, маданият ва санъатимизни равнақ топтириш, унинг ўзига хос мактаб ва анъаналарини ривожлантириш йўлида кўрсатилаётган чексиз эътибор ва ғамхўрлик халқимиз, айниқса, навқирон авлод маънавиятини юксалтириш, истиқлол йилларида маънавий-маърифий жабҳаларда эришган ютуқларимизни жаҳонга намоён этишдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. 

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловига тақдим этилган ижодий ишларда бу яққол ифодасини топган. 

Танловнинг мамлакат босқичига адабиёт, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, тасвирий санъат, фотография, дизайн, кино йўналишлари бўйича 390 га яқин ижодкордан 4 минг иш қабул қилинди. Тақдим этилган асарларни баҳолашда уларда мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги айёми шукуҳи, ўтган давр мобайнида шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тобора очилиб, гўзал бўлиб бораётгани, шу заминда яшаётган инсонларнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилиги, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини халқимиз, айниқса, ёш авлодга ҳаётий, таъсирчан, содда ва айни дамда самимий, ўзига хос ижодий ёндашув асосида очиб берилганига эътибор қаратилди. 

– Президентимиз раҳнамолигида халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, матонати туфайли қўлга киритилаётган, бутун дунёда эътироф этилаётган улкан ютуқлардан ҳар қайсимиз фахрланиб, бошимизни баланд кўтариб яшашга ҳақлимиз, – дейди танлов ғолиби, “Урганч ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Сотимбой Авезов. – Бундай муваффақиятларнинг барқарор ва бардавом бўлиши учун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшиб яшаш – буларнинг ҳаммасини тараннум этиш биз, ижодкорларнинг асосий вазифамиз, фуқаролик бурчимиздир. 

Мукофотланганлар мамлакатимизда ижод аҳлини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, самарали меҳнат қилиши учун барча зарур шароит ва имкониятларни яратиш борасида кўрсатаётган юксак эътибори учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. 

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться