Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Каттақўрғон тумани мўминхўжа маҳалласида замонавий маҳалла маркази барпо этилди

2016-08-19 | Жамият

Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги арафасида Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида ҳам кўплаб маданий-маиший иншоотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, турар жойлар фойдаланишга топширилмоқда.

Каттақўрғон тумани Мўминхўжа маҳалласида бунёд этилган замонавий маҳалла маркази қишлоқ аҳли учун ана шундай байрам туҳфаси бўлди. 

Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли учун ҳар томонлама қулай турмуш шароити яратиш, таълим ва тиббиёт муассасалари барпо этиш, замонавий сервис хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши, замонавий спорт иншоотлари бунёд этилиши ҳудудлар қиёфасини бутунлай ўзгартириб, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. 

“Мўминхўжа” маҳалла фуқаролар йиғини биноси, қишлоқ врачлик пункти, нуронийлар чойхонаси, новвойхона, музқаймоқ павильони, минифутбол стадиони, “Гўзаллик салони”, дорихона ва савдо дўконларидан иборат марказнинг очилиш маросимида истиқлол туфайли ҳаётимизда рўй бераётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида сўз юритилди. 

– Бир йилда шундай катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишларини бажариш бундан 25 йил олдин ушалмас орзу, катта армон эди, – дейди маҳалла фаоли Тоштемир Йўлдошев. – Чунки собиқ тузум даврида қишлоқларда давлат эътибори билан бундай кенг кўламли қурилиш ишлари бўлишини тасаввурга сиғдириб бўлмасди. Бугун эса мамлакатимиздаги ҳар бир маҳалла, қишлоқ ана шундай қиёфага кирмоқда. Қисқа вақтда маҳалламиз марказида аҳолига замон талаблари даражасида хизмат кўрсатиш, мушкулини осон қилиш мақсадида қурилган ушбу бино ва иншоотлар ҳудудни янада обод ва кўркам масканга айлантирди. Бутун маҳалламиз аҳли давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд. 

Бунёдкорлик ишлари жараёнида 4 минг 300 дан ортиқ мўминхўжаликларга тиббий хизмат кўрсатувчи қишлоқ врачлик пункти учун замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар берилди. Қишлоқнинг ички йўллари, ичимлик суви тармоғи таъмирланди. 

Марказни фойдаланишга топшириш маросими маҳалланинг мустақиллик байрами тантаналарига уланиб кетди. Таниқли санъаткорлар томонидан концерт намойиш этилди. 

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди. 

Манба: ЎзА

Поделиться