Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Автотранспорт парки янгиланмоқда

2016-08-19 | Жамият

Бугунги кунда республикамизда кенг кўламда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда инфратузилмаларни ривожлантириш Дастурининг ижроси доирасида автомобил транспорти соҳасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳридаги “Бекобод” ТЭК ўз паркини яна бир замонавий автотранспорт воситаси билан кенгайтирди.

“Бекобод” ТЭК корхонасининг шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида фаолият кўрсатиш учун лицензиялари мавжуд бўлиб, хозирги кунда Самарқанд шаҳрида ишлаб чиқарилган “МАН” русумли 1 дона юк автотранспорт воситасини кредит асосида 266,0 млн. сўмга харид қилиб олди.

Корхонада янги сотиб олинган автотранспорт воситасида мижозларга буюртма асосида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш билан бир қаторда янги 1 та иш ўрнини хам яратилди.

Келгусида мижозларнинг буюртмаларига қараб корхона яна янги 2 дона юк ташувчи “МАН” русумли автотранспорт воситаларини сотиб олишни режалаштирган.

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган “Алфа транс” Масъулияти чекланган жамияти хам янги юк автотранспорт воситасини харид қилди.

“Алфа транс” Масъулияти чекланган жамияти мижозларга юк ташиш хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ва хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида, Самарқанд шаҳрида ишлаб чиқарилаётган МАН ТГС 19.400 русумли юк ташувчи автотранспорт воситасини 3 йил муддатга ўн уч фоизли лизинг асосида 370,0 млн сўмга сотиб олди. Ушбу янги автотраспорт воситаси сотиб олиниши натижасида ташкилотга битта малакали хайдовчи ишга жалб қилинди ва ишчи ўринлари сони биттага кўпайди.

Бу хайрли иш билан корхона томонидан мижозларга юк ташиш хизматлари кўрсатишнинг сифати ошди ва хизматлар кўлами кенгайди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги йўловчи ташувчи корхоналар томонидан 2016 йил 29 июль куни Самарқад автомобил заводининг Сурхондарё вилоятидаги диллери билан 65 та замонавий ИСУЗУ русумли автобус сотиб олиш учун шартномалар тузилганлигини ҳам маълум қиламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

Поделиться