Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Очиқ мулоқот рақамлари: Сергели тумани

2016-08-19 | Иқтисодиёт

2016 йил 10 август куни “Тоshkent” телерадиоканалида Сергели тумани ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари иштирокида “Ochiq muloqot” кўрсатуви тўғридан–тўғри эфирга узатилди.

Эфир вақтида Сергели туманида истиқомат қилувчи аҳолидан 214-16-97,  214-16-98,  214-16-99 телефонлари орқали 55 та, шунингдек, +99897 704-17-88 телефонига ижтимоий тармоқлардан  15 та савол, ва 1та мурожаат хат келиб тушди.  Саволларнинг қарийб 20 фоизи жонли эфир вақтида ўқиб эшиттирилди ва туман ҳокими ва мутасаддилардан атрофлича жавоб олинди.          

“Ochiq muloqot”кўрсатувига Сергели тумани бўйича жами 71 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мазмун жиҳатдан қуйидаги йўналишларга ажратиш мумкин:   

Йўлларнинг таъмирталаблиги бўйича                   34%

Кўп қаватли уйларнинг том қисми бўйича             6.8%

Сув муаммоси бўйича                                             2.7%

Оқова сув тармоқларини ўтказиш ҳақида              9.4%

Электр энергияси таъминотига оид                      13.7%

Болалар майдончаси бўйича                                 8%

Чиқинди муаммоси бўйича                                    5.4%

Миннатдорчилик                                                      7%

Бошқа мазмундаги мурожаатлар                           13% 

Эслатиб ўтамиз эфир вақти чегаралангани боис, кўриб чиқишга улгурилмаган саволлар ҳокимлик мутасаддиларига топширилди. Яъни, маълум муддат ўтгач айнан ушбу саволларда туман аҳолиси томонидан кўтарилган масалалар қай даражада бартараф этилгани ўрганилади ва натижалар бўйича “Тоshkent”  телерадиоканали  “Ochiq muloqot”dan so‘ng”  кўрсатувини тайёрлаб телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилишни режалаштирган. 

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться