Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро турнир
2016-08-19 | Спорт
Бешариқ тумани Рапқон қишлоғидаги БЎСМ да мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” шиори остида бокс бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида анъанавий ВИИ-халқаро турнир ўтказилди.
Унда республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда қўшни Қозоғистон Республикасидан 200 нафардан зиёд спортчилар иштирок этди, 16 та вазн тоифасида ўзаро куч синашди.
Қувонарлиси шундаки, 16 нафар ғолибнинг 8 нафари вилоятимиз вакилларидир. “Рапқон” бокс мактаби тарбияланувчиси Жамшид Эргашев, қўқонлик Авазбек Йўлдошев, Фарғона шаҳридан Муҳаммадқодир Мўминжонов ва Миржалол Тожиевлар барча рақибларни мағлуб этишди. Турнирда республикамизнинг энг кучли боксчилари иштирок этди. Гъолибликни қўлга киритган 8 нафар вакилларимиз Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибига қабул қилинди.
Умумжамоа ҳисобида вилоятимиз терма жамоасига биринчи, андижонликларга иккинчи, бухороликларга учинчи ва Чимкент вилояти вакилларига тўртинчи ўрин насиб этди.
Гъолибларга Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят бўлими ва туман ҳокимлигининг диплом, медал, қимматбаҳо совғалари топширилди.
Халқаро турнирнинг тақдирлаш маросимида сенаторлар П. Маткаримов, Ш. Йўлдошев, туман БЎСМ директори, Р. Мажидовлар қатнашиб, ғолиблар ва барча йиғилганларни мустақиллигимизнинг қутлуғ 25 йиллик байрами билан муборакбод этишди.
Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги