Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

14 нафар танлов ғолиблари Британияда малака оширмоқда

2016-08-19 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1875 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2016 йил 27 январдаги 35-сонли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари инглиз тили ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши инглиз тили ўқитувчиси» танлови «Истеъдод» жамғармасида ташкил этилди.

Якуний натижаларга кўра энг юқори балл тўплаган 14 нафар инглиз тили ўқитувчилари танловининг ғолиблари бўлиб, жорий йилнинг 9 – 23 август кунлари Буюк Британиянинг Норвич тил ўқитиш институтида қисқа муддатли малака ошириш курсида қатнашиб ўз билим ва малакаларини янада такомиллаштиришмоқда.

Ушбу малака ошириш курси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан молиялаштирилиб, айни пайтда инглиз тили ўқитувчиларимиз учун Норвич тил ўқитиш институтида “Материал Десигн”, “Траинер Девелопмент” ва “Лангуаге аwаренесс” каби мавзу йўналишларида институтнинг профессорлари ва малакали тренерлари томонидан машғулотлар жараёни қизғин давом этмоқда.

 

  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться