Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жорий йилнинг олти ойида Қорақалпоғистон республикасидаги 513 фермер хўжалигида қўшимча тармоқлар ташкил этилди

2016-08-19 | Иқтисодиёт

Нукусда “Фермерлик ҳаракати – қишлоқларимизнинг янада ривожланишида ҳал қилувчи ижтимоий-сиёсий куч” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда депутатлар, фермерлар, солиқ ва банк тизими ходимлари, Қорақалпоғистон Фермерлар кенгаши вакиллари, журналистлар иштирок этди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли фермер хўжаликлари қишлоқда етакчи кучга айланаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонуни, давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир. 

Жорий йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистон Фермерлар кенгаши томонидан фермерлар манфаати ҳимоя қилиниб, хўжалик судларига 3 миллиард 69 миллион сўмлик 130 даъво аризаси киритилган. Фермер хўжаликларининг 486 миллион сўмлик дебитор қарзлари ундирилишига кўмаклашилган. 

Қорақалпоғистон Республикасида ўтган йили 1 минг 759 фермер хўжалиги кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантирилиб, 9 минг 513 янги иш ўрни яратилган. Жорий йилнинг дастлабки олти ойида 513 фермер хўжалигида чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшимча тармоқлар ташкил этилган. Фермер хўжаликлари қошида мева-сабзавот, гўшт, балиқ маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган замонавий корхоналар ташкил этилаётгани қишлоқ жойларда кўплаб янги иш ўринлари яратиш имконини бераётир. 

– Истиқлолнинг дастлабки йилларидаги фермер билан бугунги фермерни таққослаб бўлмайди, – дейди Нукус туманидаги "Дами ота" фермер хўжалиги раҳбари Ўрозбой Тўлепов. – Бугун фермер нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, балки иқтисодчи, ҳисобчи, мироб, тадбиркор, керак бўлса, ҳуқуқшунос ҳамдир. 

Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 12 апрелдаги "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш, фермер хўжаликларининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш каби масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Тадбир доирасида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться