Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнатга муносиб рағбат

2016-08-19 | Жамият

Наманган вилоятида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида ташкил этилган тадбирда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида самарали меҳнат қилаётган касаба уюшма ташкилотлари аъзолари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, журналистлар иштирок этди. 

Президентимизнинг шу йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган тадбирда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари ва уларнинг самаралари хусусида ёшларга атрофлича тушунча берилди. 

– Мустақиллигимизни мустаҳкамлашда, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиб, ҳаётимиз тобора фаровонлашиб боришида мамлакатимизда инсон ва унинг манфаатлари устуворлигига алоҳида эътибор қаратилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева. – Бугунги тадбир ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатга ҳамоҳанг ҳолда жамият ҳаёти ва ислоҳотларда фаоллик кўрсатаётган ишчи-хизматчиларни муносиб рағбатлантириш, хотин-қизлар, айниқса, қишлоқ аёллари ва ёшларни, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Тадбирда бир гуруҳ хотин-қизларга замонавий маиший техника воситалари, меҳнат фахрийларига санаторияларга йўлланмалар топширилди, иқтидорли талабалар эса касаба уюшмалари стипендияси сертификати билан рағбатлантирилди. 

Санъаткорлар ижросидаги концерт иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди. 

Манба: ЎзА

Поделиться