Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон шаҳрида ёш оилаларга “Камолот” уйи топширилди

2016-08-19 | Жамият

Уч қаватли, 90 хонадондан иборат икки, уч ва тўрт хонали уйда ёш оилалар учун барча қулайлик яратилган.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Андижон вилоятида ҳам кўп қаватли “Камолот” уйлари қурилиб, ижтимоий фаол ёш оилаларга имтиёзли кредит эвазига, бошланғич бадалсиз берилмоқда. Бу вазифаларни тизимли амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлаётир. 

– Замонавий уйга кўчиб ўтганимиздан ота-оналаримиз ҳам, яқинларимиз ҳам жуда хурсанд, – дейди янги уй соҳиби, “Юрт келажаги” республика кўрик-танлови ғолиби Азизбек Узоқов. – Бу уй оиламизга омад келтиради. Ёшларини эъзозлайдиган шундай юрт фарзанди эканимдан фахрланаман. Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамини янги уйда янги орзулар билан нишонлаймиз. 

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди. 

Манба: ЎзА

Поделиться