Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бектемир финалда, Муроджон бронза медаль соҳиби
2016-08-19 | Спорт
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида боксчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Бугун вазни 75 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги ярим финал беллашувида рингга чиққан тажрибали боксчимиз, ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Мисаэль Узиел Родригезга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди. У ҳал қилувчи баҳсда кубалик Арлен Лопез билан беллашади.
Вазни 56 килограммгача бўлган боксчилар беллашувида иштирок этган спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.
Манба: ЎзА