Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2023
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитойнинг юқори аниқликдаги рақамли интеллектуал датчиклар ва чиплар ишлаб чиқарувчи компанияси билан меморандум имзоланди

2023-09-06 | Технологиялар

Рақамли технологиялар вазирлигида Хитой Халқ Республикаси Шандун провинцияси Дечен Халқ Ҳукумати, “Dezhou Huake Semiconductor Co.” Ltd, “Bitmain Huake Semiconductor Research Institute Co.” қўшма корхонаси ҳамда Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий тадқиқот институти вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Юқори аниқликдаги рақамли интеллектуал датчиклар ва чипларни ишлаб чиқариш бўйича тадқиқотлар марказини ташкил этиш ва ушбу марказнинг келгусидаги фаолияти муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда Рақамли технологиялар вазирлиги, Хитой Халқ Республикаси Шандун провинцияси Дечен Халқ Ҳукумати,  “Dezhou Huake Semiconductor Co.” Ltd hamda “Bitmain Huake Semiconductor Research Institute Co.” Қўшма корхонаси ўртасида Юқори аниқликдаги рақамли интеллектуал датчиклар ва чипларни ишлаб чиқариш бўйича тадқиқотлар марказини ташкил этиш лойиҳаси доирасида меморандум имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигида Хитойнинг чип ва датчиклар ишлаб чиқарадиган Shandong Huake Semiconductor Research Institute Co компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган эди. Унда компания вакиллари томонидан Ўзбекистон ҳудудида юқори аниқликдаги рақамли интелектуал датчиклар ва чиплар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ушбу маҳсулотларнинг хорижий давлатларга экспортини амалга ошириш мақсад қилинганлиги таъкидланган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться