Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшлар ва спорт соҳасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди
2023-09-05 | Спорт
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов соҳани ривожлантиришга доир бир қатор тақдимотлар билан танишди.
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар, спорт машғулотларини олиб боришни рақамлаштириш чоралари, ёшлар билан ишлаш бўйича вазифалар ижроси, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш юзасидан Қўқон шаҳар, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятлари тажрибалари, шунингдек, бир қатор қарор лойиҳалари бўйича тақдимотлар бўлиб ўтди.
Тақдимот якуни бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ушбу йўналишдаги қўшимча устувор вазифаларни белгилаб берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги